Линклар

Толиблар Карзай чақириғини рад этдилар


Афғонистондаги Толибон ҳаракати мамлакат президенти Ҳамид Карзайнинг тинчлик музокараларини бошлаш чақириқларини яна бир бор рад жавобини берди.

Толиблар матбуот вакили қори Муҳаммад Юсуф президент Ҳамид Карзайни “қўғирчоқ”, дея атади.

Шанба куни мамлакат парламентида чиқиш қилган Ҳамид Карзай жангариларни зўравонликлардан воз кечиб, музокаралар курсига қайтишга яна бир бор ундади.

Январ ойида Афғонистон масаласига бағишлаб Лондонда бўлиб ўтган халқаро анжуманда Ғарб давлатлари Ҳамид Карзайнинг зўравонликлардан воз кечган жангарилар билан тинчлик музокараларини бошлашга оид режаларини қўллаб-қувватлаган эди.

НАТО қўшинларининг кенг кўламли ҳарбий амалиётлари давом этаётгани ва Толибон етакчиларидан бирининг қўлга олинганига қарамай, жангарилар Ҳамид Карзай чақириқларини рад қилиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG