Линклар

Майдера оролларида табиий офат рўй берди


Атлантика океанида Португалияга тегишли Майдера оролларида рўй берган сув тошқини ва ер кўчкиси оқибатида қирққа яқин киши нобуд бўлди, юздан зиёд фуқаро эса бедарак йўқолган ҳисобланмоқда.

Айни пайтда Португалия ҳукумати табиий офатдан зарар кўрган Майдера оролларига инсонпарварлик ёрдами, шунингдек, кўп сонли қатқарувчиларни юборди.

Португалия бош вазири Хосе Сократеш оролдаги вазиятдан жиддий ташвиш билдирди. Мамлакат ички ишлар вазири Руй Перейра, ўз навбатида, табиий офатдан зарар кўрган ҳудудда фавқулодда ҳолат эълон қилиниши мумкинлигини маълум қилди.

Қуруқликдан 900 км узоқликда жойлашган Майдера ороллари сайёҳларнинг энг севимли масканларидан бири ҳисобланади.
XS
SM
MD
LG