Линклар

Покистонда иккита мактаб портлатилди


Покистоннинг Афғонистон чегарасига яқин ҳудудда жангарилар ўғил болалар таҳсил оладиган иккита мактабни портлатиб юборди.

Хабарларга кўра, ушбу вокеа қабилалар истиқомат қилувчи Мўҳманд вилоятида рўй берган. Эрта тонгда содир этилган портлашлардан ҳеч кимга шикаст етмаган.

Маҳаллий расмийлар фикрича, Покистон хавфсизлик кучларининг жангариларга қарши олиб бораётган ҳарбий амалиётлари учун ўч олиш мақсадида толиблар маҳаллий мактабларни портлатиб юборган.
XS
SM
MD
LG