Линклар

Тимошенко мағлубиятини тан олганича йўқ


Украина бош вазири Юлия Тимошенко иккинчи давра президент сайлови натижаларига қарши Олий судга берган шикоят аризасини қайтариб олган бўлса-да, президент сайловидагидаги мағлубиятини тан олишдан бош тортиб келмоқда.

Тимошенко шанба куни мухолифат етакчиси Виктор Янукович ғолиб деб топилган сайлов натижаларига қарши берган шикоят аризасини қайтариб олди.

Иқтидордаги бош вазир Тимошенко Януковичнинг истеъфога чиқиш чақириқларини рад қилиб келмоқда ва хабарларга кўра, Тимошенко хоним Виктор Янукович президент сифатида 25 феврал куни қасамёдга келтирилганидан сўнг ҳам ўз лавозимида қолишга уриниб кўрмоқчи.

Украинанинг амалдаги президенти Виктор Юшченко, ўз навбатида, шанба куни Януковични президент сайловидаги ғалабаси билан табриклаб, мамлакат равнақи йўлида хизмат қилишга чақирди.

Айни пайтда, Россия расмийларига кўра, Виктор Янукович март ойининг биринчи 10 кунлигида Москвага сафар қилади. Кремл баёнотида айтилишича, Россия президенти Дмитрий Медведев Януковичга сим қоқиб, уни президент сайловидаги ғалабаси билан табриклаган.
XS
SM
MD
LG