Линклар

Тожикистон сайловга тараддуд кўрмоқда


28 феврал куни Тожикистонда парламент ва маҳаллий ҳокимият идораларига сайловлар бўлиб ўтади.

Парламентдаги жами 62 ўрин учун мамлакатда рўйхатга олинган олти партия вакиллари ўзаро кураш олиб борадилар.

Мамлакат бўйлаб келаси ҳафта ўтказиладиган сайловларига катта тараддуд кўрилмоқда. Айни пайтда Тожикистон Марказий сайлов комиссияси хорижда юрган мамлакат фуқаролари учун Тожикистон элчихоналари ва консуллиги биноларида сайлов участкалари ташкил этилишини билдирди.

Хабарларга кўра, сайлов участкалари, шунингдек, Россиянинг саккизта йирик шаҳрида ташкил этилади.
XS
SM
MD
LG