Линклар

Афғонистонда халқаро кучлар аскари нобуд бўлди


НАТО расмийларининг маълум қилишича, Афғонистон жанубида рўй берган портлашда халқаро кучларнинг аскари нобуд бўлган.

Ҳелманд вилоятининг Маржоҳ шаҳрида жангариларга қарши 13 феврал куни бошланган кенг кўламли ҳарбий амалиётлар давомида шу кунгача халқаро кучларнинг жами 25 аскари нобуд бўлди.

Шанба куни ҳам НАТО ўзининг икки аскари нобуд бўлгани ҳақида хабар тарқатган эди.

Айни пайтда НАТО қўмондонлиги нобуд бўлган ҳарбийларга оид қўшимча маълумотни ошкор қилмади.
XS
SM
MD
LG