Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 20:10

Ироқдаги портлашда полиция ходимлари ўлди


Ироқнинг беқарор вазият ҳукм сураётган Диёла вилоятида йўл четига ўрнатилган бомба портлагани оқибатида беш нафар полиция ходими нобуд бўлди, бир нафари яраланди.

Ироқ полицияси ҳужум пойтахт Бағдоддан 140 километр шимоли-шарқда жойлашган Ханақин электр иншоотини қўриқлаётган полиция ходимларига қарши уюштирилганини айтди.

Эрон чегарасига яқин жойлашган Хонақинда асосан ўз мухториятини тузган курдлар яшайди.
XS
SM
MD
LG