Линклар

Луфтханза самолёт парвозларини тўхтатди


Европадаги энг йирик Луфтханза ҳаво ширкатининг қарийиб 4 минг ходими 4 кунлик иш ташлаш акциясини бошлади.

Шу сабаб Луфтханза кунига 800тадан, тўрт кунда жами 3 минг 200та самолёт парвозини бекор қилиши кутилмоқда.

Бу акция Луфтханза кам ҳақ эвазига ишлашга рози бўлган хориж учувчиларини ишга ёллаш орқали парвоз таннархини пасайтиришга уринаётган бўлиши мумкинлигидан ташвишланган учувчилар уюшмаси томонидан уюштирилди.

Луфтханза тўрт кунлик иш ташлаш натижасида ширкат 100 миллион евро зарар кўриши мумкинлиги айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG