Линклар

logo-print

Афғонистонда уруш ҳаракатлари чўзилиши мумкин


АҚШ армиясининг Афғонистон ва Ироқдаги операцияларига масъул бўлган генерал Дэвид Петреус ЭнБиСи телевидениеси мухбири билан суҳбатда Афғонистонда исёнчиларга қарши олиб борилаётган ҳарбий амалиётлар қайта кўриб чиқилган АҚШ стратегиясига мувофиқ 12 ойдан 18 ойгача чўзилиши мумкинлигини айтди.

Петреус ҳозир Маржоҳ шаҳри ва унга туташ ҳудудларда олиб борилаётган амалиётлар қанча давом этишини айтмади.

АҚШ етакчилигидаги кучлар 2001 йилда Толибон ҳаракатини ҳокимиятдан ағдарганидан бери Афғонистонда ўтказилаётган энг йирик ҳарбий амалиётлар давомида шу кунгача НАТОнинг 12 ҳарбийси ҳалок бўлди.

Афғонистон расмийларига кўра, Над Али минтақасида олиб борилаётган Муштарак номли амалиётларда 50дан ортиқ Толибон жанггариси йўқ қилинган.
XS
SM
MD
LG