Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:57

Покистонда яна бир Толибон раҳбари ушланди


Покистонда Толибон ҳаракатининг қидирувда бўлган 10та раҳбаридан бири Мулви Кабир ва Афғонистоннинг Нангархор вилояти собиқ ҳокими қўлга олинди.

Исми ошкор этилмаган АҚШ расмийсига асосланиб Fox News телеканали ўз интернет сайтида Кабир Покистоннинг Шимоли-Ғарбий вилоятининг Нав Шера туманида полиция томонидан ушланганини билдирди.

Кабир 18 феврал куни АҚШ ва Покистон хавфсизлик хизматлари бирга ўтказган амалиёт пайтида ушланган Толибон ҳаракатининг иккинчи раҳбари Мулла Биродар берган маълумотлар асосида ҳибсга олинган бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG