Линклар

Шошилинч хабар
05 май 2024, Тошкент вақти: 04:56

Ўзбекистонга “энг ёмон ўнлик”дан жой ажратилди


Дунёнинг энг абжир мулкдорлари тўғрисидаги материаллари билан танилган Форбс журнали жаҳон бизнеси йўлига ғов бўлиб келаётган коррупция ва бошқа иллатлар ҳақида ҳам ёзиб туради.
Дунёнинг энг абжир мулкдорлари тўғрисидаги материаллари билан танилган Форбс журнали жаҳон бизнеси йўлига ғов бўлиб келаётган коррупция ва бошқа иллатлар ҳақида ҳам ёзиб туради.

Форбс журнали коррупция энг ривожланган ўн мамлакат рўйхатини эълон қилди. Transparency International ташкилоти маълумотларига асосланиб тузилган мазкур рўйхат ичида Ўзбекистон ҳам бор.

180 мамлакатдаги коррупция билан боғлиқ аҳвол таҳлил қилинган мазкур материалда Ўзбекистонга 174-ўрин ажратилиб, у Марказий Осиёдаги энг коррупциялашган мамлакат сифатида кўрсатилади. Ўзбекистондан кейинги позицияда минтақа давлатларидан “энг ёмон ўнлик” рўйхатига кирган Туркманистон (168-ўрин) турибди. Ундан кейин рўйхатда Қирғизистон (162-ўрин), сўнгра эса Тожикистон (158-ўрин) келади. Марказий Осиёдаги коррупция нисбатан камроқ авж олган Қозоғистон эса рўйхатда 120-ўринни эгаллаб турибди.

Transparency International маълумотларига кўра, жаҳон бўйлаб ҳар йили пора сифатида 20 миллиарддан 40 миллиард долларгача маблағ сарф этилади. Форбс бу пуллар ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва иш ўринлари яратишга сарфланиши мумкинлигини қайд этади.

Коррупция энг ривожланган давлатлар рўйхатида Ўзбекистонга таъриф бериларкан, “эски коммунист” Ислом Каримов бошчилигидаги ҳукумат иқтисодиётнинг катта қисмини назорат қилувчи шароитда бу мамлакатда коррупция ва босим ўтказиш гуллаб-яшнаётгани урғуланади.

Transparency International маълумотларига кўра, жаҳондаги коррупция энг кам тарқалган давлат 10 балли тизим бўйича 9,4 балл жамғара олган Янги Зеландия мамлакатидир.
XS
SM
MD
LG