Линклар

Ўзбекистонда Сербия фуқароси қўлга олинди


Ўзбекистонда мамлакат ҳудудига порнография маҳсулотлари олиб киришга уринган Сербия фуқароси қўлга олинди.

REGNUM агентлигининг Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси матбуот хизматига таяниб хабар қилишича, Қозоғистон чегарасига туташ «Яллама» назорат пунктида ўзбек чегарачилари қўшни давлат ҳудудидан келаётган «Мерседес» русумидаги енгил машинасини тўхтатган. Ўтказилган текширув натижасида машина салонидан порнографик характердаги 16та диск ва иккита журнал топилган ва ашёвий далил сифатида мусодара қилинган. Мазкур маҳсулотларни Ўзбекистон ҳудудига олиб киришга уринган Сербия фуқароси чегарачилар томонидан ҳибсга олинган.

- 2009 йил давомида божхона ходимлари томонидан порнографик характердаги 1725 та аудио ва видео кассета ҳамда порнография мавзуидаги босма маҳсулотларини ноқонуний равишда Ўзбекистон ҳудудига олиб киришга бўлган 777 та ҳолат олди олинган, дея қўшимча қилди Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси матбуот хизматидаги манба.
XS
SM
MD
LG