Линклар

Қирғиз мухолифати Бакиев қурултойида қатнашмайди


Қирғизистон мухолифати президент Қурмонбек Бакиев ташабббуси билан 23 март куни ўтказиладиган Бирдамлик қурултойида иштирок этишдан бош тортди.

Қирғизистон Бирлашган халқ ҳаракати вакилларининг билдиришларича, бу қурултой расмиятчилик учунгина ўтказилмоқда ва бу қурултой орқали ҳукумат стратегик объектларни хусусийлаштириш ҳамда конституциявий ислоҳот тўғрисидаги қарорлар тўғри бўлганини халққа тасдиқлатиб олиш мақсадини кўзлаган.

Мухолифат ўз навбатида 17 март куни ҳукумат қурултойига муқобил тарзда ўз форумини ўтказмоқчи.

Президент Бакиев ташаббуси билан ўтадиган Бирдамлик қурултойида мамлакат турли вилоятларидан сайланган 750 делегатнинг иштирок этиши режаланган.
XS
SM
MD
LG