Линклар

Либерман европалик ҳамкасблари билан учрашади


Исроил Ташқи ишлар вазири Авигдор Либерман ЕИдаги ҳамкасблари билан учрашади

Исроил Ташқи ишлар вазири бугун Брюсселда Европа иттифоқидаги ҳамкасбларининг Маҳмуд Мабҳуҳни ўлдирган қотиллар тўғрисидаги саволларига жавоб беради.

Европа иттифоқи Ташқи ишлар вазирларини Маҳмуд Мабҳуҳни ўлдириш учун Дубайга борган шахслардан Европа давлатларига тегишли ва сохталиги тахмин қилинаётган 11та паспорт топилгани қизиқтирмоқда.

Исроил томони Ҳамас гуруҳининг 19 январ куни ўлдирилган раҳбарларидан бири Маҳмуд Мабҳуҳ ишига ўзининг алоқаси йўқлигини расман билдирган. Дубай полицияси эса бу қотилликка Исроил махсус хизматлари алоқадор бўлиши мумкин, деган тахминни илгари сурмоқда.

Буюк Британия, Франция ва Германия Маҳмуд Мабҳуҳ қотилларининг Европа давлатларига мансуб сохта паспортларга эга бўлгани тўғрисидаги маълумот хусусида ташвиш билдирган.
XS
SM
MD
LG