Линклар

Афғонистон бўйича махсус вакил тайинланади


Литва собиқ Ташқи ишлар вазири Вигадуас Ушацкас бугун Европа иттифоқининг Афғонистондаги махсус вакили лавозимига тайинланиши мумкин.

Бу ҳақда Германия оммавий ахборот воситалари Европа иттифоқининг халқаро масаллар бўйича котиби Кэтрин Эштонга таянган ҳолда маълумот тарқатдилар. Бироқ бу маълумот ҳозирча расман тасдиқланмаган.

Хабарда айтилишича, ЕИнинг Афғонистондаги ҳозирги махсус вакили Франческо Секуи жорий йил февралида бу лавозимни тарк этади.

Вигадуас Ушацкас Литва президенти унга ишончсизлик билдирганидан сўнг бу мамлакат Ташқи ишлар вазири лавозимидан истеъфо берган эди.
XS
SM
MD
LG