Линклар

logo-print

Тошкентда етти киши заҳарланиб ўлди


Ўзбекистон пойтахти Тошкентда етти киши ис газидан заҳарланиш оқибатида нобуд бўлди.

REGNUM агентлигининг хабар қилишича, фожиа пойтахтнинг Шайҳонтоҳур туманида рўй берган.

Ўзбекистон телеканалига кўра, фожиадан бир кун аввал хонадон эгалари Эронда ишлаб чиқарилган газда ишловчи иситиш мосламасини ўрнатган.

- Иситиш мосламасини монтаж қилишда оддий резина шлангидан фойдаланилгани туфайли тунда хонада ис гази тўпланган ва уй эгаларининг заҳарланишига сабаб бўлган, дейилади телеканал хабарида.

REGNUMнинг билдиришича, ўзбек каналида, шунингдек, иситиш мосламасини ўрнатгани учун пушаймон бўлган шахс ҳам намойиш қилинган.

Лавҳа авторлари Ўзбекистон фуқароларини иситиш мосламаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик чораларига риоя қилишга чақирдилар, дея тугайди REGNUM агентлигининг хабари.
XS
SM
MD
LG