Линклар

logo-print

ЕИ сохта паспортлар ишлатишини кескин қоралади


ЕИ Ташқи ишлар вазирлари Дубайда Ҳамас дала қўмондонининг ўлдирилишида Европа сохта паспортларидан фойдаланилганини кескин қораладилар.

Мазкур қотиллик ортида Исроил хавфсизлик хизмати Моссад агентларининг тургани тахмин қилинмоқда.

Ҳамас дала қўмондони Маҳмуд ал-Мабҳуҳ январ ойида Дубайдаги меҳмонхоналардан бирида ўлдириб кетилган.

Исроил томони шу пайтгача ушбу қотиллик юзасидан ҳеч қандай баёнот бермади.

- Қотиллиқ содир этган шахсларнинг ЕИга аъзо давлатларнинг сохта паспортлари ва ўғирланган банк маълумотларидан фойдаланганини ЕИ кескин қоралайди, дейилади Ташқи ишлар вазирларининг бугун Брюсселда қабул қилинган декларациясида. Бироқ ушбу декларацияда ЕИ вазирлари тўғридан-тўғри Исроил номини тилга олмадилар.

Дубай полициянинг билдиришича, Ҳамас дала қўмондони қотиллигида гумон қилинган 11 шахс Буюк Британия, Ирландия, Франция ва Германия паспортларидан фойдаланган.
XS
SM
MD
LG