Линклар

АҚШ кучлари Ироқдан вақтида чиқмаслиги мумкин


АҚШ Мудофаа вазири Роберт Гейтс агар Ироқда вазият оғирлашса, Америка қўшинларини Ироқдан олиб чиқиш кечиктирилиши тавсия этилиши мумкинлигини айтди.

Ундан олдин Ироқдаги АҚШ қўшинлари генерали Рей Одиерно март ойига белгиланган сайловдан кейин Ироқда сиёсий тартибсизлик юзага келса, АҚШ кучларини олиб чиқиш секинлашиши мумкинлигини билдирди.

Айни пайтда у агар лозим бўлса, АҚШ қўшинларини Ироқдан олиб чиқиш тезлаштириши мумкинлигини айтди.

Собиқ АҚШ президенти Жорж Буш даврида эришилган келишувга мувофиқ Американинг жанговар кучлари шу йил 31 августгача Ироқдан олиб чиқилиши керак.

Битмда 50 минг АҚШ ҳарбийси Ироқ хавфсизлик кучларига ёрдам бериш учун 2011 йил охиригача мамлакатда қолиши назарда тутилган.
XS
SM
MD
LG