Линклар

Чагаевнинг рақиби маълум бўлди


Ўзбекистонлик боксчи Руслан Чагаев WBA версияси бўйича оғир вазндаги жаҳон чемпиони унвонига даъвогар бўлиш учун австралиялик Кали Миан билан рингга чиқади.

Чагаевнинг Universum Box промоуторлик ширкати Миан билан шу ҳақда келишувга эришди.

Руслан Чагаев 2007 – 2009 йилларда WBA версияси бўйича жаҳон чемпиони бўлган.

Миан Чегаевдан етти ёш катта.

WBA версиясининг рейтингида Кали Миан иккинчи, Руслан Чагаев эса учинчи ўринни эгаллаган.
XS
SM
MD
LG