Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 11:57

Туркияда ўнлаб одам ҳибсга олинди


Туркияда ҳукуматни ҳокимиятдан четлатишни режалаганликда гумонланган 40дан ортиқ одам қўлга олинди.

Улар орасида юқори лавозимли ҳарбийлар ҳам борлиги айтилмоқда.

Бу воқеа сабаб исломий қарашдаги ҳукмрон АК партияси ва мамлакат ҳарбийлари ўртасидаги муносабат таранглашди.

Ҳукумат расмийлари ҳарбийларни шу йилнинг ўзида бир неча марта давлат тўнтариши амалга оширишни режалаганликда айблаган.

Армия раҳбари эса давлат тўнтариши ўтмиш сарқити эканини айтиб бу айбловларни рад қилган.

1960 йилдан бери Туркия ҳарбийлари ҳукуматни тўрт марта ҳокимиятдан четлатган ёки истеъфога чиқишга мажбур қилган.

Сўнгги марта бундай воқеа 1997 йилда содир бўлди.
XS
SM
MD
LG