Линклар

АҚШ Давлат котиби НАТО ва Россияни ҳамкорликка чақирди


Вашингтондаги Atlantic Council тадқиқот марказида сўзлаган Ҳиллари Клинтон НАТО ва Россия хавфсизлик борасида ҳамкорликни кенгайтириши кераклигини айтди.

Клинтон Европанинг янги хавфсизлик шартномасини тузиш ҳақидаги Россиянинг чақириғини рад қилди.

Вашингтон бундай келишув НАТОнинг Европа ва унинг ташқарисидаги мавқеини сусайтиради деган фикрда.

Ҳиллари Клинтон Россия билан ҳамкорликни кенгайтириш НАТОга ядровий қуроллар тарқалишининг олдини олиш, терроризм, қароқчилик ва кибернетик хавфсизлик каби кучайиб бораётган таҳдидларнинг олдини олишда ёрдам беришини айтди.
XS
SM
MD
LG