Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 17:19

Германияда "жиҳодчилар" ҳомийлари қўлга олинди


Германия полицияси радикал исломий гуруҳларга ёрдам берганликда гумонланаётган уч шахс - икки эркак ва бир аёлни ҳибсга олди.

Германия прокуратурасига кўра, ўтган йил охирларида улар тарафидан Исломий жиҳод иттифоқи деб аталувчи гуруҳ ҳисобига бир неча минг евро маблағ ўтказилган.

"Исломий жиҳод иттифоқи" илк бора 2004 йил мартида Тошкент ва Бухородаги портлашларни ўз бўйнига олиши орқали кўзга ташланган.

Марказий Осиёда фаол бўлган "Исломий жиҳод" гуруҳи аслида "Ўзбекистон Исломий ҳаракати"дан ажралиб чиққан, деб айтилади.

Айни пайтда Германиянинг Дюсселдорф шаҳрида "Исломий жиҳод иттифоқи"га алоқадорликда гумонланаётган тўрт шахс устидан суд давом этмоқда. Улар Германияда бир қатор портлашларни уюштиришни режаланганликда айбланмоқда.
XS
SM
MD
LG