Линклар

logo-print

Чагаев яна рингга тушади


Асли андижонлик оғир вазнли боксчи Руслан Чагаев WBA йўналишида чемпионликка даъвогарлик ҳуқуқини қайта қўлга киритиш учун австралиялик Кали Мианга қарши рингга тушиши мумкин.

Чагаевга ҳомийлик қилаётган Германиядаги Universum Box ширкати бу борада Кали Мианга ҳомийлик қилаётган ширкат билан келишувга эришган.

Universum Box вакили Герог Нолтенинг Озодликка айтишича, боксчилар беллашуви муддати яқин ойларда маълум бўлиши мумкин.

- Жанг куни ҳозирча аниқ эмас. Биз бу борада сўзлашувлар олиб боряпмиз. Келаси уч ой ичида бу маълум бўлади¸ деди Герог Нолте.

Ҳозир ўзбекистонлик Руслан Чагаев WBA рейтингида учинчи поғонада, унинг бўлғуси рақиби австралиялик Кали Миан эса иккинчи поғонада турибди.

Ўтган йил Чагаев жангни украиналик Кличкога бой бериб қўйганидан сўнг жаҳон чемпиони унвонидан маҳрум этилган эди.
XS
SM
MD
LG