Линклар

АҚШ ва Франция раҳбарлари Вашингтонда учрашади


Барак Обама ва Николя Саркози ўртасида 30 март куни Оқ Уйда бўладиган учрашувда стратегик масалалар, жумладан Афғонистон масаласи муҳокама этилиши режаланган.

Бўлиб ўтган матбуот анжуманида Обаманинг матбуот вакили Роберт Гиббс “Франция АҚШнинг тенги йўқ ҳамкори ва иттифоқчиси” эканини айтди.

Гиббсга кўра, сўзлашув чоғида қатор стратегик масалалар, жумладан Афғонистон ва Покистон, Эрон, Яқин Шарқ тинчлик жараёни, Европа хавфсизлиги бўйича ҳамкорлик, глобал иқтисод ривожини таъминлаш каби икки томонни қизиқтирган муҳим масалалар борасида Обама Франция раҳбари билан маслаҳатлашади.
XS
SM
MD
LG