Линклар

logo-print

Туркия армияси вазият “жиддий” экани ҳақида огоҳлантирди


Исломий қарашдаги ҳукуматни ҳокимиятдан ағдаришни режалаганлик иддаоси билан 50 нафар армия зобити 23 феврал куни қўлга олинганидан кейин турк ҳарбийлари шундай баёнот берди.

Унда “Туркия армиясининг барча генерали ва адмирали вазиятни бахолаш учун армия бош штаби бошлиғи идорасида учрашгани” билдирилган.

Ҳужжатда учрашув ҳақида бошқа маълумот берилмаган.

Ҳозир прокурорлар фитна уюштиришни режалаганликда гумон қилинаётган шахсларни сўроқ қилмоқда.

Қўлга олинганлар орасида армияда хизмат қилган ва хизмат қилаётган 14 нафар юқори лавозимли зобитлар ҳам борлиги айтилмоқда.

Прокурорларга кўра, етти йил олдин зобитлар бомбалар ўрнатиш орқали тартибсизлик юзага келтириб ҳарбийларга фавқулодда ҳолат эълон қилишга имконият яратиш ва шу йўл орқали ҳукуматни ҳокимиятдан ағдариш режасини ишлаб чиққан.
XS
SM
MD
LG