Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:19

Қирғизистон собиқ Мудофаа вазири суд ҳукмидан норози


Коррупцияга алоқадорликда айбдор деб топилиб ўтган ой 8 йилга озодликдан маҳрум этилган Қирғизистон собиқ Мудофаа вазири Исмоил Исоқов маҳкама қарори юзасидан Конституция судига мурожаат қилади.

Унинг адвокати Азимбек Бекназаров Озодликка жума куни тугаган ҳарбий аппеляция суди жараёнида Конституция бандлари бузилганини айтди.

Сўнгги маҳкама аввалги суд қарорини ўз кучида қолдирган.

Адвокат Бекназаров собиқ Мудофаа вазири яқин фурсатда бошқа қамоқхонага ўтказилишини айтди.

Исмоил Исоқов 11 январда қўлга олинганидан бери унинг юзлаб тарафдорлари пойтахт Бишкек ва Олойда норозилик йиғилишлари ва очлик акцияларини ўтказди.
XS
SM
MD
LG