Линклар

АҚШ Эронни яна бир карра огоҳлантирди


АҚШ Теҳронни Эроннинг ядровий дастури борасида “вақт ва сабр-тоқат тугаб бораётгани” ҳақида огоҳлантирди.

Оқ Уйнинг матбуот вакили Роберт Гиббс агар Эрон уранни бойитиш имкониятларини ривожлантиришни давом эттирса, оқибати ёмон бўлиш ҳақидаги АҚШнинг огоҳлантиришини яна бир карра қайтарди.

23 феврал куни Эрон ўз ядровий ёнилғиси хорижда 20 фоизгача бойитилиши ҳақида БМТнинг Халқаро атом энергияси агентлиги таклиф қилган келишув лойиҳасига илк бор расмий жавоб берди.

Мактубда Эрон ядро реактори учун зарур бўлган ёнилғини сотиб олиш ёки кам тўйинтирилган ўз уранини тайёр ёнилғига Эрон ҳудудида алмашишга тайёр экани билдирилган.

Ғарб давлатлари уран ёнилғисини Эрон ташқарисида алмашишни таклиф қилган.

АҚШ Давлат департаменти матбуот вакили Филип Кроулей Эроннинг таклифини “қабул қилиб бўлмас” таклиф дея атади.
XS
SM
MD
LG