Линклар

АҚШ собиқ вице президенти даволанмоқда


Дик Чейнининг матбуот вакили Петер Лонг 69 яшар собиқ вице президент ҳозир ўзини яхши ҳис қилаётгани, бир ёки икки кундан кейин Вашингтондаги касалхонадан уйига кетишига рухсат берилиши мумкинлигини айтди.

Ёрдамчиларига кўра, Чейни душанба куни кўкрагида оғриқ сезаётганидан шикоят қилган.

Лаборатория текшируви натижалари юрак ҳуружи аломатини аниқлаган.

Бу Чейни 37 ёшга тўлганидан бери бошидан кечирган бешинчи юрак хуружи экани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG