Линклар

АҚШ Эронни яна бир бор огоҳлантирди


АҚШ Теҳронни Эроннинг ядровий дастури борасида “вақт ва сабр-тоқат тугаб бораётгани” ҳақида огоҳлантирди.

Оқ уй матбуот вакили Роберт Гиббс¸ агар Эрон уранни бойитиш имкониятларини ривожлантиришни давом эттирса, оқибати ёмон бўлиш ҳақидаги АҚШнинг огоҳлантиришини яна бир карра қайтарди.

- Эроннинг давом этаётган баёнотлари ва эълонлари шуни кўрсатиб турибдики, бу давлат ўз ядровий дастури тинчлик мақсадларига қаратилгани борасида халқаро ҳамжамият ишончини қозонишдан манфаатдор эмас. Ушбу ҳаракатларнинг давом эттирилиши эса, президент Обама ва иттифоқчиларимиз таъкидлаганидек, салбий оқибатларга етаклайди, деди Роберт Гиббс.

23 феврал куни Эрон ўз ядровий ёнилғиси хорижда 20 фоизгача бойитилиши ҳақида БМТнинг Халқаро атом энергияси агентлиги таклиф қилган келишув лойиҳасига илк бор расмий жавоб берди.

Мактубда Эрон ядро реактори учун зарур бўлган ёнилғини сотиб олиш ёки кам тўйинтирилган ўз уранини тайёр ёнилғига Эрон ҳудудида алмашишга тайёр экани билдирилган.

Ғарб давлатлари уран ёнилғисини Эрон ташқарисида алмашишни таклиф қилган.

АҚШ Давлат департаменти матбуот вакили Филип Кроули Эрон таклифини “қабул қилиб бўлмас” дея атади.
XS
SM
MD
LG