Линклар

logo-print

Туркия: зобитларга айблов эълон қилинди


Туркия маҳкамаси юқори лавозимли етти зобитга расман айблов эълон қилди.

Истанбул маҳкамаси бундан бир неча йил аввал давлат тўнтариши амалга оширишга уринганликда айбланаётган ушбу зобитларни ҳибсда сақлаш тўғрисида қарор ҳам қабул қилди.

Туркия матбуотига кўра, етти зобитдан тўрт нафари адмирал унвонига эга бўлган, қолганлари эса истеъфога чиққан генерал ва икки полковникдир.

2003 йилда давлат тўнтариши амалга оширишда гумон қилинган 50 нафар зобит 23 феврал куни ҳибсга олиниб, прокурорлар томонидан сўроқ қилинди.

Ҳарбийларнинг қўлга олиниши эса исломий қарашдаги ҳукумат ва дунёвийлик тарафдори бўлган Туркия ҳарбийлари ўртасидаги муносабатлар кескинлашувига сабаб бўлди.

Сешанба куни Туркия армияси бош штаби бошлиғи идорасида учрашган юқори лавозимли генерал ва адмираллар ҳарбийлар билан боғлиқ вазиятни “ўта жиддий”, дея атадилар.

Туркия прокурорларининг билдиришича, бундан етти йил аввал зобитлар бомбалар ўрнатиш орқали тартибсизлик юзага келтириб ҳарбийларга фавқулодда ҳолат эълон қилишга имконият яратиш ва шу йўл орқали ҳукуматни ағдариш режасини ишлаб чиққан.
XS
SM
MD
LG