Линклар

Россияда ўзбеклар тақирбошлар қурбонига айланган


Жорий йил бошидан буён Россияда миллий нафрат асосида содир этилган ҳужумларда олти киши нобуд бўлди, камида 15 шахс тан жароҳати олди.

Бу ҳақда Интерфакс агентлигига билдирган Инсон ҳуқуқлари бўйича Москва бюроси раҳбари Александр Бродга кўра, асосан ўзбек ва қирғизлар тақирбошлар қурбонига айланган.

Броднинг билдиришича, жорий йил миллий нафрат асосида содир этилаётган жиноятлар кўлами ўтган йилга қараганда бир оз камайган. Айтилишича, 2009 йилнинг шу даврида содир этилган ҳужумлар оқибатида 16 киши нобуд бўлган, камида 36 киши тан жароҳати олган.

Инсон ҳуқуқлари фаолларига кўра, ҳозирги кунда Россияда радикал қарашдаги гуруҳларнинг ўн мингдан зиёд аъзоси фаолият юритмоқда.
XS
SM
MD
LG