Линклар

Грецияда умумхалқ иш ташлаши бўлиб ўтмоқда


Бунинг оқибатида бир қанча рейслар бекор қилиниб, вазирликлар, ўқув даргоҳлари ва аҳолига хизмат кўрсатиш муассасалари ёпилди.

24 соатга мўлжалланган умумхалқ иш ташлаши мамлакатдаги икки йирик касаба уюшмаси томонидан уюштирилди. Намойишчилар мамлакатни иқтисодий бўҳрондан қутқаришга оид ҳукумат режасига қарши чиқмоқдалар.

Оммавий норозилик намойишларининг пойтахт Афина ва бир қатор йирик шаҳарларда ўтказилиши кутилмоқда.

Греция ҳукумати молиявий бўҳрондан қутилиш мақсадида жамоатчилик сектори иш ҳақларини музлатиш, солиқларни кўпайтириш ва нафақа ёшини 61дан 63 ёшга кўтаришни режаламоқда.

Грецияда давом этаётган иқтисодий бўҳрон туфайли сўнгги ҳафта мобайнида Европа пул бирлиги евро ҳам ўз қадрини бир оз йўқотди.
XS
SM
MD
LG