Линклар

logo-print

Қандаҳорда ҳукумат расмийси отиб кетилди


Қандаҳорда Ахборот ва маданият идораси раҳбари номаълум шахслар томонидан отиб кетилди.

Полициянинг билдиришича, мотоцикл минган икки шахс ишдан уйга қайтаётган Абдул Мажид Бобойга қарата бир неча бор ўқ узган ва воқеа жойидан ғойиб бўлган. Олган тан жароҳати оқибатида ҳукумат расмийси воқеа жойида ҳалок бўлган. Қандаҳор полиция бошқармаси раҳбарларидан бири ҳукумат расмийсига қилинган ҳужумни “суиқасд” дея атади.

Айни пайтда НАТО бошчилигидаги халқаро кучлар ва афғон қўшинлари Маржоҳ шаҳри атрофида жанgгариларга қарши олиб борилаётган кенг кўламли ҳарбий амалиётларни давом эттирмоқда.
XS
SM
MD
LG