Линклар

Собиқ генерал трибуналга тортилади


Босниялик сербларнинг собиқ генерали Здравко Толимир жума куни Ҳаага халқаро трибуналига тортилади.

Собиқ генерал ҳарбий жиноятлар, жумладан, 1995 йилда Сребреницада мусулмонларни қатлиом қилганликда айбланмоқда.

61 ёшни қаршилаган Здравко Толимир Босния серблари армияси қўмондони ва 15 йилдан буён қидирувда бўлган Ратко Младичнинг етти ҳарбий ўринбосарларидан бири бўлган.

Толимир 2007 йилда Боснияда ҳибсга олинган. Унинг соғлиғи билан боғлиқ муаммолар туфайли маҳкама жараёни кечиктириб келинаётган эди.
XS
SM
MD
LG