Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 09:44

Умида Аҳмедовага қарши кампания янги босқичга кирди


Аввалига Миробод туман судидан адолатли ҳукм кутган Умида Аҳмедова¸ эндиликда Тошкент шаҳар судидан адолат истамоқда.
Аввалига Миробод туман судидан адолатли ҳукм кутган Умида Аҳмедова¸ эндиликда Тошкент шаҳар судидан адолат истамоқда.

Ўз бадиий суратлари орқали ўзбек халқини ҳақорат ва туҳмат қилганликда айбланиб¸ сўнгра авф этилган таниқли ижодкор Умида Аҳмедованинг ҳукм юзасидан шикоят аризаси юқори инстанцияда кўрилиш арафасида ўзбек матбуоти унга қўйилган айбларга жўровоз бўлмоқда.


Аппеляция суди арафасида бошланган ўзига қарши ташвиқот кампаниясининг иккинчи тўлқини¸ Умида Аҳмедова таъбини¸ табиийки¸ хира қилмоқда ва ўзига нисбатан Миробод туман суди 10 феврал куни чиқарган адолатсиз айбловдан озод бўлишига нисбатан умидларини тўзғитмоқда.

Озодлик билан 24 феврал кунги суҳбатда Умида Аҳмедова ана шу жараëн ҳақида гапирди.

Озодлик:
Умида опа¸ аппелляция суди қачонга белгиланган?

Умида Аҳмедова: 12 мартга.

Озодлик: Ким кўради буни?

Умида Аҳмедова: Шаҳар суди кўради.

Озодлик: Нималар бўлаяпти энди?

Умида Аҳмедова: Кеча “Вечерний Ташкент” деган газетада¸ кейин яна gazeta.uz сайтида яна мен ҳақимда мақола чиқибди. Ҳайронман.

Озодлик: Аппелляция жараëни олдидан филмда қатнашган мутахассисларни топиб¸ уларни аппелляцияга олиб келишга ҳаракат бўлаяптими?

Умида Аҳмедова: Энди ҳозир менда факт йўқ. Факт бўлганда мен аниқ айтардим. Менимча¸ қанақадир тайëргарлик кетаëтгандир. "Вечерний Ташкент" газетасида шунақа мақола чиқибдими¸ демак тайëргарчилик кетаяпти деган гумонлар борда. Факт бўлмагани учун мен ҳозир “Аниқ шунақа бўлаяпти” деб гапира олмайман.

Озодлик: Сиз билан гаплашган¸ сизнинг ҳужжатли филмингизда қатнашган одамларнинг бирортаси сизга ўзи чиқиб “Менга босим бўлаяпти” дегандай гаплар айтмадими?

Умида Аҳмедова: Ҳозир менда факт йўқ. Шунинг учун мен бир нарса дея олмайман.

Озодлик: ferghana.ru нинг ëзишича¸ шу кунларда сизнинг орқангиздан қаттиқ назорат ўрнатилган эмиш. Орқангиздан кузатувчилар юрган эмиш. Бунга нима дейсиз?

Умида Аҳмедова: Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қиладиган бир адвокат “кўнгил сўраб кетай” деб келган эди. “Яхшимисиз? Аҳволларингиз яхшими? Нима бўлаяпти ишларингиз? Тинчмисиз?” деган маънода ҳол-аҳвол сўраб келган одам билан¸ телефон сўзлашувини эшитишганми¸ уйимнинг олдидаги остановкада учрашиб суҳбатлашиб ўтирсак¸ бемалол¸ очиқдан-очиқ бизни камерага тушириб ўтиришди. Буни биз ўз кўзимиз билан кўрдик.

Озодлик: Бу фақат ўша адвокат билан учрашувда бўлдими ëки қаерга борсангиз шунақа сезаяпсизми?

Умида Аҳмедова: Икки кун олдин сездим шу нарсани.

Озодлик: Сизнинг аппелляцияга беришингиздан мақсад айбдор деб топилишингизни бекор қилиш¸ оқланишингизни талаб қилиш¸ шундайми?

Умида Аҳмедова: Албатта. Мен ҳамма жойда очиқдан-очиқ айтдим. Мен ўз ватанимда эркин ижод билан шуғулланиб¸ ўзимнинг қилиб юрган ишларимни қилиб¸ тинч¸ соғ-саломат юрган эдим. Ҳамма ҳам ўз уйида тинч¸ соғ-саломат яшашни орзу қилади. Ким бировга душманлик қилиб ўз ватанига ëмонликни раво кўради? Ким ўйлаб топди буларни ҳеч тушунмайманда. Ҳалигача мен¸ мақтаниш эмасу¸ “Мен фотохудожникман. Ўзбекистонда биринчи кинооператорман” демаганман. Лекин факт шуки¸ мен Ўзбекистонда¸ нафақат Ўзбекистонда балки Ўрта Осиëда аëллар ичида биринчи профессионал кинооператор¸ документалист¸ фотожурналист бўлиб келганман. Бўлганда ҳам ўзимнинг ижодий ишларимни қилиб юрганман. Қанча радио ва телевидениеларда интервьюлар берганман. Ўзбекистон матбуотининг муносабати менга яхши бўлган. Бирданига¸ томдан тараша тушгандай бу воқеа бўлиб қолди. Мен нима энди “Ватанига¸ халқига туҳмат қилган” деган тамға билан юраманми? Мен ўзим ўйлайманки¸ менинг номим оқланиши керак.

Озодлик: Аппелляция судининг сизнинг сўровингизни қондиришига қанчалик умидингиз¸ ишончингиз бор? Адвокат нима деяпти?

Умида Аҳмедова: Адвокат ўзининг ҳар кунлик ишини қилиб юрибди. Бу ҳақда ҳали жиддий гаплашганимиз йўқ. Худо билади энди. Ҳозир бир нарса дея олмайман.

Озодлик: Ҳар қалай умид йўқ эмас.

Умида Аҳмедова: Энди умид ҳар доим бор. Энди кўрамиз нима бўлади¸ қанақа бўлади. Кечаги мақола¸ ўтган кунги ҳалиги воқеалар¸ энди бу нарсалар ëқимсизда.

Озодлик: “Вечерний Ташкент”да¸ gazeta.uz да ëзганлар ўзингизга мурожаат қилмадими? Ҳар қалай воқеаларнинг асосий қаҳрамони сизку.

Умида Аҳмедова: Эшитишимча¸ суддан бир ҳафта олдин телевидениеда менга қарши эшиттириш бўлган. Камдан кам одам кўрган. Беш-олтита аëл “Шунақа нарса керакми ëки керак эмасми” деб суҳбат қилишибди. Энди ҳозир биров менга “Ҳўв¸ сен кимсан? Қанақа филм олдинг? Кел¸ ўтириб кўрайлик. Нима ҳақда у ўзи?” демади. Кеча ҳам битта журналист тўсатдан мени кўриб қолиб “мен бокиралик томондаман” дейди. Мен ҳам бокиралик томондаман. Ким бокиралик томонда эмас? Ўша филмда домла одам айтганлар. “Ҳам йигитларимиз¸ ҳам қизларимиз руҳан пок бўлиши керак” деган гаплар бор. Инсонни покликка чақиради. “Бир бирингларга ишонинглар. Пок бўлинглар” деганлар. Менинг ўзи мақсадим шуку. Олдин кўринглар кинони. Нимага дарров бокираликка қарши деб тамға қўйиб қўясизлар? Бир бирингларга эҳтиëт бўлинглар¸ руҳан пок бўлинглар¸ покликни йўқотманглар деган маънодаю. Ҳаммамизнинг бола-чақамиз бор. Ҳаммамиз ҳам “Бола-чақамиз соғ бўлсин¸ тинч бўлсин” деймиз. Шунақа деб айтмоқчи экансан¸ чақириб “Сиз шунақа темага қўл урган экансиз. Келинг¸ бир суҳбатлашайлик” десанг бўладику. Газетада чиқараëтган экансан “Сен билан бир суҳбатлашай” десанг бўладику. Майли салбий томондан ëзса ҳам. Мен билан баҳслаш. “Менинг фикрим бундай. Нимага бунақа?” деб айтсин. Менга айтмасдан телевидениеда эшиттириш бўлганмиш¸ қаерлардадир мақолалар чиққанмиш. Мен ҳеч тушунмайман.

Озодлик: Ўзбекистоннинг бирорта журналисти ҳозиргача “Бу филм нима ҳақда ўзи? Мақсад нима?” деб сўрамади сиздан?

Умида Аҳмедова: Йўқ. Бундан олдин китобим билан Ўзбекистон телевидениесида кўп чиққанман. Ҳатто журналларда бу китоб ҳақида мақолалар чиққан. Қандай қилиб бирданига уч йил олдин чиққан китобга “халқимизни ҳақорат қилдинг” дейди? Мен судда ҳам эксперт комиссиясига айтдим. “Бу отамнинг қабри. Мен отамнинг қабрига туҳмат қиламан” дедим.

Швейцария элчихонаси ҳомийлигида 2006 йили нашр қилинган "Аëл ва эркак:тонгдан шомга қадар" деб номланган бадиий суратлар тўплами ва "Бокиралик юки" ҳужжатли филми орқали "ўзбек халқига туҳмат ва ҳақорат қилганлик"да айбланаëтган Умида Аҳмедовага қарши жиноий иш 2009 йил 13 май куни қўзғатилган эди.

10 феврал куни Умида Аҳмедова устидан ҳукм ўқиган Миробод туман суди уни қўйилган иккала айб бўйича айбдор деб топди¸ аммо Ўзбекистон мустақиллиги муносабати билан 28 август куни эълон қилинган амнистияга кўра¸ судланувчини авф этди.
XS
SM
MD
LG