Линклар

Яна 15 шахс Мабҳуҳ қотиллигида гумон қилинмоқда


Дубай полицияси январ ойида ўлдириб кетилган Ҳамас дала қўмондони Маҳмуд ал-Мабҳуҳ қотиллигида гумон қилинган яна 15 шахс исмини ошкор қилди.

Дубай полицияси баёнотида айтилишича, ушбу шахслар ҳам Буюк Британия, Франция, Ирландия ва Австралия сохта паспортлари билан амирлик ҳудудига келган.

Ҳамас дала қўмондони қотиллигида эндиликда жами 26 шахс гумон қилинмоқда.

Ҳамас ва Дубай полицияси Маҳмуд ал-Мабҳуҳ ўлимида Исроил хавфсизлик хизмати-Моссад агентларини айбламоқда.

Исроил эса ўз жосуслик идорасининг ушбу қотилликка алоқаси борлигини исботловчи далиллар йўқлигини билдирмоқда.

Ўтган ҳафта Европа иттифоқи Ҳамас дала қўмондони қотиллигида Европа сохта паспортларидан фойдаланилганини кескин қоралади.

Айни пайтда Исроил Ташқи ишлар вазирлиги ЕИнинг ташқи алоқалар бўйича комиссари Кэтрин Эштоннинг келаси ой Исроилга сафар қилишини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG