Линклар

logo-print

Эркин микрофон - "Авом халқни сўриб¸ еб бораяпти булар"


SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 рақамига йўлланг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 рақамига йўлланг.

...дейди халқнинг қўлидаги сўнгги пулини ҳам тортиб олаëтган маҳаллий расмийларни назарда тутган жиззахлик Набижон Жўрабоев.


Маҳаллий раҳбарлар президент сиëсатига қарши

Озодликка сим қоққан илк суҳбатдошимиз Самарқанд вилояти¸ Каттақўрғон тумани¸ Қўштепа қишлоғида яшовчи олий тоифали врач Абдураим Бозоров бўлди. У киши Каттақўрғондаги тиббиёт билан боғлиқ бир қанча салбий ҳолатлар ҳақида гапириш мақсадида қўнғироқ қилганини айтади.

Абдураим Бозоров: Ëшим 48 да. Олий маълумотли врачман. 28 йиллик стажим бор. Ўзбекистонда президент Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг саъй-ҳаракатлари билан катта-катта ишлар амалга ошаяпти. Тиббиëт соҳасида ҳам. Халқнинг соғлигини сақлаш учун катта-катта маблағлар кўчирилган. Лекин маҳаллий раҳбарлар бу сиëсатга тўсқинлик қилаяпти. Ажратилган пулларни булар халқнинг соғлиги учун эмас¸ ўзларининг нафсини қондириш учун ишлатаяпти.

Озодлик: Қайси ҳолатларда ўша пуллар ўзлаштирилаяпти¸ деб айта оласиз?

Абдураим Бозоров: Мен қишлоқ врачлик пунктида врач бўлиб ишлайман. Ëнимизда 15 киши ишлайдиган тез ëрдам шаҳобчаси бор. Тез ëрдам шаҳобчасида мутлақо хизмат йўқ. Машина юрмайди. Вызовлар қилмайди. Маҳаллий халқ бу ерда тез ëрдам бўлими борлигини ҳатто билмайди ҳам. Ўтган йили худди мана шундай воқеа бўлди. Ижтимоий ночорликдан қўшним 12 яшар бола ўзини осди. “Маҳаллий раҳбарлар эътибор бермай¸ ижтимоий ночорлиги учун мана шу бола ўзини осди” деб бу масалани мен юқорига кўтарганимда¸ менга шантаж қилишди. Олдин ҳам мени шантаж қилишган эди. Бир касални олиб бориб операция қилиб қўйишиб¸ терламадан ўлди деб ҳужжат қилишганда¸ мен унинг дориланган уруғлик ғалладан заҳарланганини очишга ҳаракат қилганимда¸ мени шантаж қилиб икки йилга ишдан бўшатишган эди.

Озодлик: Кейин қайта ишга тикландингизми?

- Туман бош шифохонасининг бош врачи ўзгаргандан кейин бориб вазиятни тушинтирдим ва менга буйруқ чиқариб ишга рухсат берган¸ дейди Абдураим Бозоров.


Халқ бир сўм ҳам қарз эмас!

Жиззах вилояти Ғаллаорол туманидан қўнғироқ қилган 72 ёшли Набижон Жўрабоев туман аҳолисидан электр энергияси учун йиғилаётган нақд пул туман амалдорлари томонидан ўзлаштирилаётганини айтади.

Набижон Жўрабоев: Яқинда Жиззахдаги свет масаласи бўйича бир эшиттириш бердингизлар. Шу эшиттиришда “Электросетдан бир хиллар бир миллион¸ бир хиллар 800 минг қарз” деяпти. Маҳалла раиси ҳам “халқ қарз” деяпти. Йўқ¸ бу ерда халқ қарз эмасда. Бу ерда ëмон иш кетаяпти. Халқ бир сўм ҳам қарз эмас. Аҳолидан электр тарқатувчи идора қарз. Ваҳоланки булар ўқитувчиларни¸ болалар боғчаси мудирларини¸ докторларни уйма-уй жўнатиб юборадида “Сен шунча пул топасан¸ сен бунча пул топасан” дейди. Ҳоким буларни ҳеч қанақа тинчиттирмайди. Бу бечоралар топиб келади. Пул қаëққа кетаяпти? Кимга нима бераяпти¸ документи йўқ. Халқнинг топширган пули банкка тушмаяпти. Мен очиқ¸ қўпол қилиб айтай¸ буларнинг киссасига кетаяпти. Мен бу масала бўйича республика прокуратурасига¸ республика президентига хат ëздим.

Озодлик: Натижаси нима бўлди?

- Натижаси ëлғон бўлади. “Иккита инспектор еган экан. Судга бердик” дейди. Ҳозиргача 10 марта ëзган бўлсам ҳам бир саволимга жавоб ола олмаяпман. Сабаб еб қўяяптида. Буларнинг киссасига кетаяпти. Мен буни любой пайт исбот қилиб бераман. Мисол учун 100 миллион пул йиғса¸ шундан 20 миллионини топширади. 80 миллиони киссага қараб бўлиниб кетаяпти. Нимага бу давлатдан халқ қарз? Йўқ¸ халқ қарз эмас. Ҳатто бизнинг Ғаллаорол районида шунақа воқеа бўлаяптики¸ мактаб болаларига ўқитувчилар “1000 сўмдан светга пул олиб келинглар” деяпти. Ие¸ мактаб ўқувчилари қаердан 1000 сўмдан пул олиб келади? У ўқувчику. Бу пул қаëққа кетаяпти? На орган суриштиради¸ на раҳбарлар суриштиради. Ўша Жиззахдаги маҳалла комиссияси раисининг гапи¸ керак бўлса Ғаллаоролга менинг ëнимга келсин. Мен унга исбот қилиб бераман. Халқ қарз эмас. Хақлни эзиб пулини олаяпти. Булар халқнинг пулини олиб сўраяпти. Ҳалиги молнинг қонини сўрадиган кана бўладику. Қўпол бўлса ҳам мана шундай қилиб халқни сўриб ташлашаяпти. Халқ эзилиб кетди. Мен буни текшириб бир йилдан бери юрмаган жойим қолмади. Менга керак эмас. Мен қарз эмасман. Ҳар ойда тўлайман. Лекин халқ бечора эзилиб кетаяптида. Авом халқни сўриб¸ еб бораяпти булар¸ дейди Набижон Жўрабоев.


Алданганлар ҳикояси...


Айни пайтда Россияда мардикорлик қилаётган асли қашқадарёлик бўлган Беҳзод исмли йигит, иш ҳақини ололмаётгани боис икки йилдирки уйига қайта олмаётгани ҳақида гапирди.

Беҳзод: Биз Пензадамиз. Где то 300 нафар одам келдик.

Озодлик: Ҳаммаси Қамашиданми?

Беҳзод: Йўқ¸ Ғузордан¸ бошқа жойдан. Одамларнинг ҳаммасини фирмалар жўнатиб юборди. Пулни бермади. 2008 йилда кризис бўлдию. Шуни кутиб ўтирибмиз. Прокуратурага бердик. Прокуратура бизнинг қўлимиздаги договорни нотўғри деяпти.

Озодлик: Энди уйга қайта олмаяпсизларми?

- Ҳа¸ пулни кутиб ўтирибмиз. Уже мана иккинчи йил кетаяпти¸ дейди Беҳзод.

Самарқанднинг Ургут туманида яшовчи Аҳадқул Аъзамов эса, ўзи ва яна беш киши бир товламачи аёлнинг домига тушиб, ўша аёлнинг Кореяга ишлашга жўнатиш ваъдасига ишониб, алданиб қолганликларини айтади.

Аҳадқул Аъзамов: 2006 йилда Тошкентдан Сайëра деган исмли қиз¸ ўзи асли Жиззахнинг Зоминидан¸ эри МВД да ишлайди¸ келдида¸ “Болаларингизни Кореяга жўнатаман” деб договор қилиб пулимизни олиб кетди.

Озодлик: Қанча бердингиз?

- Ҳар бир кишига 3000 доллардан олти кишига 18 000 доллар олган. Унга қалбаки договор қилиб берган экан. Кейин биз уни судга бердик. Судга берганимиздан кейин қалбаки печат уриб берган фирма билан ҳам учраштирмади. Терговчи келди ва “Сизлар ҳеч нарса қила олмайсизлар. Бунинг эри каттароқ. Биз уни чақириб тергов қила олмаймиз” деди. Хуллас на судга¸ на терговга чақирди. Биз билан юзлаштирмади ҳам. Делони шундай ëпди қўйди. Кейин биз кўп жойларга мурожаат қилдик. “Суднинг қарори қонун” деди. Шу билан ëпилиб кетдида. Аëл бўйнига олди ва “Мен ҳақиқатан қарзман. Бераман” дедию¸ лекин ўша бизга берган адресда яшамайди. Йўқ¸ топа олмаяпмиз. Отасининг ëнига борган эдик отаси “Тошкентда унинг ҳовлиси бор. 100 минг доллар туради. Сотиб беради” деди. Шуни ҳам сотиб бермади. Хуллас бизни ўртада анча овора қилди. Анча пулдан ажралдик. Фарзандларимизни ўқитамиз деган эдик. Ҳозир у ҳам йўқ. Ҳозир мардикорчилик қилиб рўзғорни тиклаймиз деб ëтибмиз. Ҳеч иложи йўқ. Амаллаб қочиб юрибди. Ўша мошенник аëл биздан бошқа минглаб одамларни “Виза қилиб бераман. Ëрдам бераман. Эрим фалон жойда ишлайди” деб ишонтириб¸ бизга ўхшаб алдаб юрибдида. Терговчилар ҳам дастлаб “Унақа¸ бунақа” деб бизнинг тарафимизни олиб ëтган эди¸ кейин эри келди. Эри келгач¸ шартта делони ëпдида судга ўтказиб юборди. Охири ëпди-ëпди қилиб юборишди. Каттларнинг хотини авом халқни шунақа алдаб юраверса¸ дейди Аҳадқул Аъзамов.


Камбағал онанинг дийдиëлари

Қашқадарёнинг Қарши шаҳридан қўнғироқ қилиб Озодлик билан боғланган Гулнора исмли аёл яшаш шароити оғирлигидан шикоят қилди.

Гулнора: Жуда шароитим оғир. Қийин аҳволга тушиб қолганман. Ҳеч қаерда ишламайман. Иккита ўғилчам бор. Ҳасан-Ҳусан. Энди икки ëшга киришади. Ҳозир уйда қолганман.

Озодлик: Хўжайинингизчи?

Гулнора: Хўжайиним билмайман. Бир ишга жўнатган эдим¸ умуман хабар йўқ у кишидан.

Озодлик: Қачон ва қаерга жўнатган эдингиз?

Гулнора: Қозоғистонга кетаман деб ошна-оғайни қилган эдилар. Аниқ билмайман қаерга кетганларини. “Мен ишласам ишлай” деб кетган эдилар. Ўзбекистоннинг ўзида ҳозир шароит оғир бўлиб қолдида. Четга жўнатасизда. Ўзбекистоннинг ўзида иш йўқ¸ шароит оғир. Оладиган пулингизга бир нарса оламан десангиз¸ фалон сўм.

Озодлик: Ҳозир болаларингизни қанақа қилиб боқаяпсиз?

Гулнора: Болаларнинг пули билан. Эгиз болаларга боқувчи ҳисобига битта тўлар экан.

Озодлик: Қанча оласиз?

Гулнора: 74 минг. Пластикка ўтказмайдию¸ бир-бир ярим ой кечикиб беради. 67 мингми¸ 68 мингми беради. У ҳеч нарса бўлмайди. Бу ëқда қарзга кириб кетганман.

Озодлик: Келадиган бор даромад шуда.

Гулнора: Ҳа.

Озодлик: Бу билан қанақа қилиб кун кўраяпсиз?

- Айтаяпманку¸ болаларга умуман ҳеч нарса олиб бера олмайман. Фақат сувли овқат қилишга макарон¸ картошка олиб келаман. Унга ҳам қарзим кўпайиб кетган. “Йўқ бермайман. Олдин қарзингни тўлагин” дейишади. Бошқа магазинда ҳам шу гапни айтиб қарзга бермайди. Шароитнинг ўзи оғир бўлиб қолдида¸ дейди Гулнора.

******************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776... рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас.!

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG