Линклар

logo-print

БМТ: Афғонистонда болалар ўлимидан ташвишда


БМТга кўра, ўтган йил давомида Афғонистонда рўй берган зўравонликлар оқибатида вояга етмаган 346 нафар бола нобуд бўлган.

БМТ Бош котибининг болалар масаласи бўйича махсус вакили Радҳика Кумарасвамининг айтишича, 153 нафар боланинг ўлими учун НАТО қўшинлари масъулдир. Унга кўра, 131 нафар бола НАТО ҳаво зарбалари, қолган 22 нафари эса тунда ўтказилган амалиётлар чоғида нобуд бўлган.

БМТ расмийси бу ҳақда Кобулда халқаро кучлар қўмондони генерал Стэнли МакКристал билан бўлиб ўтган учрашувдан сўнг маълум қилди.

МакКристал, ўз навбатида халқаро кучларнинг вояга етмаган болалар ҳимоясини таъминлашда БМТ идораси билан яқиндан ҳамкорлик қилишига ваъда берди.

Айтилишича, толиблар қўлидан камида 128 нафар бола нобуд бўлган.
XS
SM
MD
LG