Линклар

Россия ЕИ билан ҳамкорликни кенгайтирмоқчи


Президент Дмитрий Медведев Россия ва Европа иттифоқи ўзаро алоқаларни янада кенгайтириши лозим, дея таъкидлади.

Бу ҳақда Россия раҳбари Москвага сафар қилган ЕИнинг Ташқи алоқалар бўйича комиссари Кэтрин Эштон билан ўтказилган сўзлашувлардан сўнг маълум қилди.

Бундан бир оз аввал ЕИ расмийси билан учрашган Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров келажакдаги ҳамкорликнинг илк шакли алаққачон кўзга ташлана бошлаганини таъкидлади.

Лавров сўзларига кўра, Россия ЕИ билан иқтисод, таълим тарбия, инновацион технологиялар ва давлат бошқаруви каби соҳаларда ҳамкорликни йўлга қўйиш истагида.
XS
SM
MD
LG