Линклар

logo-print

Россия Эронга ракета сотишни кечиктирмоқда


- Эронга ракета сотилишидан аввал бир қатор масалалар ҳал этилиши лозим, дея баёнот берди Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.

Россия S-300 русумдаги ракеталарни Эронга етказиб бериш борасида Теҳрон билан шартнома имзолаган, бироқ Москва шу пайтгача шартнома ижросини кечиктириб келмоқда.

-Ўз қонунларимиз ва халқаро майдонда ўз зиммамизга олган мажбуриятларга мувофиқ биз ҳеч қачон айрим минтақа хавфсизлигига путур етказувчи ҳаракатларга қўл урмаймиз, деди жумладан Сергей Лавров журналистлар билан учрашувда.

Бундан аввал Россия расмийлари техник масалалар туфайли ракеталарнинг Эронга етказиб берилиши кечиктирилаётганини билдирган эди.
XS
SM
MD
LG