Линклар

logo-print

Эронга санкция жорий қилишда олдинга силжиш бўлмоқда


АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Конгрессга АҚШнинг дипломатик стратегияси Хитойни ўз ядровий дастури борасида шаффоф ҳамкорлик қилмаётган Эронга нисбатан БМТ томонидан янги санкция қўллаш кераклиги ҳақидаги АҚШнинг қарашига яқинлаштирганини айтди.

Сенат қўмитасида сўзлаган Ҳиллари Клинтон БМТ Хавфсизлик кенгаши 30 – 60 кун ичида санкция ҳақидаги резолюцияни қабул қилади деб ўйлашини айтди.

Айни пайтда АҚШ Давлат котиби Сенат қўмитаси аъзоларига Вашингтон Сурия ўзини Эрондан узоқлаштириши борасида босим ўтказаётганини айтди.

Ҳиллари Клинтоннинг бу баёноти Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод Дамашқда Сурия президенти Башар ал-Асад билан учрашишидан бир кун олдин эълон қилинди.
XS
SM
MD
LG