Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 05:14

Ҳелмандда Толиблар қаршилиги сусаймоқда


НАТО Афғонистондаги халқаро кучларга толибон жанггарилари қаршилиги камайганини айтди.

Айни пайтда НАТО 12 кундан бери ҳарбий амалиётлар давом этаётган Афғонистоннинг Хелманд вилояти тинч аҳоли учун хавфли эканини билдирди.

АҚШ, Афғонистон ва НАТОнинг 15 минг аскари иштирок этаётган “Муштарак” деб номланган ҳарбий амалиётлар мақсади Толибон ҳаракатининг бош қароргоҳи ҳисобланган Маржоҳ шаҳрини Афғонистон ҳукумати назоратига олишдан иборат.

Бу Толибон ҳаракати 2001 йилда ҳокимиятдан ағдарилганидан бери Афғонистонда ўтказилаётган энг йирик ҳарбий амалиёт.

Айни пайтда Афғонистоннинг Мустақил инсон ҳуқуқлари комиссияси Муштарак ҳарбий амалиёти бошланганидан бери тинч аҳолидан 28 киши, жумладан 13 бола нобуд бўлганини билдирди.
XS
SM
MD
LG