Линклар

Европа Гуантанамони ёпишда АҚШга ёрдам бермоқда


Террорчиликка алоқадорликда гумонланиб АҚШнинг Кубадаги Гуантанамо қамоқхонасида сақланган бир маҳбусни Испания ҳукумати, уч маҳбусни Албания ҳукумати қабул қилади.

Испания Ички ишлар вазири Алфредо Перез Рубалкаба Испания яна тўрттагача Гуантанамо маҳбусини қабул қилиши мумкинлигини айтди.

АҚШ президенти Барак Обама бир йил олдин Гуантанамо қамоқхонасини ёпишни ваъда қилган.

Гуантанамо тутқунларини ҳимоя қилиш билан шуғулланган америкалик адвокат Майкл Монга кўра, Гуантанамода жами тўрт нафар ўзбекистонлик маҳбус сақланган.

Улар Ойбек Жабборов, Камолиддин Қосимбеков, Алишер Ҳамидуллаев ва Шоҳрух Ҳамидовлардир.

Терроризм билан боғлиқ барча айбловлар олиб ташланган бу тўрт маҳбусдан иккитасига Ирландия¸ учинчисига Швейцария, тўртинчисига Латвия ҳукумати бошпана берди.

АҚШ Адлия вазирлиги маълумотига кўра, ҳозир Гуантанамода 188 нафар маҳбус бор.
XS
SM
MD
LG