Линклар

Эронда суннийлар раҳбари ушлангани тасдиқланди


Қирғизистон ўз самолёти Эрон ҳудудида мажбуран тўхтатилиб икки йўловчини ҳибсга олгани ҳақидаги маълумот тасдиқлади.

Бу билан сунний мазҳабидаги жанггари Қирғизистонга учиб кетаётган пайтда ушлангани ҳақидаги Теҳроннинг иддаосини ўз тасдиғини топди.

Қирғизистон ҳаво йўллари ширкати раҳбари ўринбосари Таалайбек Турумбековнинг Озодликка айтишича, Эроннинг иккита жанговар учқичи Дубайдан ҳавога кўратилган самолётни Бандар-Аббос шаҳри аэропортига қўндирган.

Турумбеков Эроннинг хавфсизлик кучлари самолёт бортидаги 119 нафар йўловчидан икки нафарини ҳибсга олганини айтди. Унга кўра кейинроқ самолётнинг Бишкекка парвоз қилишига рухсат берилган.
XS
SM
MD
LG