Линклар

Ўзбекистон аҳолиси 28 миллиондан ошди


Газета.уз ахборот агентлиги хабарига кўра, 2010 йил 1 январида Ўзбекистон аҳолиси сони 28 миллион 800 кишини ташкил қилган.

2009 йилда мамлакат аҳолиси 467 минг 40 киши, яъни, 1,7 фоизга кўпайган.

Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, ўтган йилда Ўзбекистон аҳолисининг табиий ўсиши 519 минг кишини ташкил этган.

Уларнинг 299 минги, яъни, 57,6 фоизи қишлоқ жойларига тўғри келади.

2009 йил Ўзбекистонда 649 минг 700 нафар чақалоқ дунёга келган.

Бу 2008 йилдагидан 3 минг 600тага кўп.

Айни пайтда, Сирдарё, Наманган, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларида туғилиш коэффициенти озайганган.

Ўзбекистоннинг барча вилоятида ўлим сони камайган.

2009 йил Ўзбекистонда 277 минг 600та никоҳ рўйхатга олинган, 17 минг 200та оила ажрашгани қайд этилган.
XS
SM
MD
LG