Линклар

logo-print

Норов Украина президенти инагурациясида қатнашди


Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Владимир Норов Украина президенти этиб сайланган Виктор Януковичнинг инагурация маросимида қатнашиш учун Киевга жўнаб кетди.

Газета.уз ахборот агентлигининг билдиришича, 25 феврал кунига белгиланган тантанали маросимида 100дан ортиқ хорижлик меҳмон иштирок этади.

7 феврал куни ўтказилган президентлик сайловининг иккинчи босқичида Янукович сиёсий рақиби, иқтидордаги Бош вазир Юлия Тимошенкодан 3 ярим фоиз кўп овоз олиб ғалаба қозонган.

Януковични сайловдаги ғалабаси билан табриклаган Ўзбекистон раҳбари Ислом Каримов Ўзбекистон ва Украина ўртасидаги ўзаро ҳурмат ва ҳамкорлик алоқалари жадаллик билан ривожланиши ва ҳар томонлама мустаҳкамланишига умид билдирган.
XS
SM
MD
LG