Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 10:19

Тожик мардикорлари уч еридан отилди


Расмий маълумотларга кўра, 2009 йилда Россиядан Тожикистонга мингга яқин темир тобут келтирилган.
Расмий маълумотларга кўра, 2009 йилда Россиядан Тожикистонга мингга яқин темир тобут келтирилган.

Москва вилоятининг Пушкин туманида тожикистонлик икки меҳнат муҳожири ниқобли кишилар томонидан ваҳшийларча отиб ўлдирилган. Мазкур жиноятни содир этган кимсалар ҳозирча қўлга олинмагани айтилмоқда.

Расмий маълумотларга кўра, 20 феврал оқшомида ниқоб кийган уч киши тожикистонлик муҳожир йигитлар яшаётган уйга бостириб кирган ва уларни отиб ўлдирган. Муҳожирларнинг бири касалхонага олиб келинган, бироқ у жарроҳлик амалиёти чоғида жон берган.
- Афсуски, тожикистонлик йигитлар ўлдирилгани тасдиқланди. Улар номаълум шахслар томонидан ваҳшийларча отиб ўлдирилган. Биздаги маълумотларга кўра, Тожикистон элчихонаси вакиллари Россия ҳуқуқ-тартибот идоралари билан ҳамкорликда муҳожирларнинг ким ва қаердан эканини аниқлашмоқда. Қотиллик сабаблари бўйича ҳозирча ҳеч қандай маълумот йўқ, деди “Тожикистонлик меҳнат муҳожирлари” умумроссия жамоатчилик ташкилоти раиси Каромат Шарипов.

Маълум бўлишича, қотиллар тожикистонлик йигитларни ТТ тўппончасидан боши, юраги ва икки оёқлари ўртасидан отишган.

Расмийларга кўра, жиноятчилар ҳозирча қўлга олинмаган ва қидирув амалиёти давом этмоқда.

Россиянинг айрим оммавий ахборот воситалари олға сурган тахминларга кўра, тожикистонликлар маҳаллий қизларга тегажоғлик қилганлар. Шундан кейин қизлар тожикистонликларнинг адабини бериб қўйиш мақсадида ўз йигитларига арз қилганлар.

Куч ишлатар тизимлар маълумотларида айтилишича, ҳалок бўлганлар 2009 йил охирида Россияга келган ва Москва вилоятидаги қурилиш объектларида турли юмушларни бажариб юрган.

Ҳуқуқ ҳимоячилари Россияда марказий осиёлик муҳожирларнинг ўлдирилиб кетилиши кейинги пайтда янгилик бўлмай қолганини таассуф билан қайд этадилар. 2008 йил декабрида Москва вилоятининг Ленин туманида икки тожикистонлик мардикор тақирбошлар ўқидан ҳалок бўлганди. Ўшанда муҳожирларнинг бири боши танасидан жудо қилинганди.

- Ачинарлиси шундаки, Россияда муҳожирларга нисбатан душманона қараш, уларни Россиянинг душманлари сифатида кўрсатиш ҳолатлари кам эмас. Даҳшатлиси эса бундай ирқий чидамсизлик давлат раҳбарлари томонидан ҳам қўллаб-қувватланмоқда. Жумладан, Владимир Путин (Россия бош вазири – таҳр.) жорий йилда фақат маҳаллий аҳоли, яъни россияликлар манфаатларини ҳимоя қилиш кераклиги ҳақида гапирган эди. Россиялик расмийнинг бу гаплари деярли барча оммавий ахборот воситаларида турлича талқин қилинган. Энг ёмони, давлат раҳбарларининг мана шундай гаплари тақирбошлар каби ирқчилар учун дастак бўлиб қолмоқда, дейди Москва шаҳрида фаолият юритувчи ҳуқуқ ҳимоячиси Галина Кожевникова.

Расмий маълумотларга кўра, 2009 йилда Россиядан Тожикистонга мингга яқин темир тобут келтирилган.
XS
SM
MD
LG