Линклар

logo-print

Исроил яна танқидга учради


АҚШ Фаластиннинг Ғарбий соҳилидаги икки муқаддас обидани яҳудийлар миллий мероси деб эълон қилган Исроилни кескин танқид қилди.

АҚШ Давлат департаменти вакили Марк Тоунер¸ Вашингтон Исроил ҳаракатини провокация деб билиши ва бу нарса Исроил-Фаластин тинчлик музокараларига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигини таъкидлади.

Исроил баёнотини БМТ ҳам кескин танқид остига олди. Ғарбий соҳилда эса Исроил ҳаракатига қарши норозилик акциялари уюштирилди.

XS
SM
MD
LG