Линклар

Каримов Украинага таклиф қилинди


-Ўзбекистон президенти Ислом Каримов жорий йил Украинага сафар қилади, дея баёнот тарқатди Украина Ташқи ишлар вазирлиги.

Баёнотда айтилишича, Каримовнинг Украинага бориш масаласи чоршанба куни Киевда ҳар иккала давлат Ташқи ишлар вазирлари Пётр Порошенко ва Владимир Норов ўртасида бўлиб ўтган учрашув чоғида муҳокама қилинган.

-Учрашув чоғида томонлар икки томонлама алоқаларни янада кенгайтириш масалалари, жумладан 2010 йилда Ўзбекистон президенти Ислом Каримовни Киевга ва Украина Ташқи ишлар вазири Пётр Порошенкони Тошкентга сафарини амалга ошириш каби масалалар муҳокама қилинди, дейилади Украина Ташқи ишлар вазирлиги сайтида эълон қилинган баёнотда.

Ташқи ишлар вазирларининг учрашувида, шунингдек, савдо-иқтисодий алоқалар ривожи ва бир қатор муҳим масалалар муҳокама қилинди, дея хабар тарқатди “Интерфакс-Украина” ахборот агентлиги.
XS
SM
MD
LG