Линклар

Туркияда яна 8 зобитга айблов эълон қилинди


Туркия маҳкамаси фитна уюштирганликда гумон қилинаётган яна саккиз зобитга расман айблов эълон қилди.

Юқори лавозимли зобитлар 2003 йилда Туркияда давлат тўнтариши амалга оширишга уринганликда айбланмоқдалар. Кеча Истанбул маҳкамаси мазкур ишга алоқадор бўлган етти ҳарбийга расман айблов эълон қилди.

Жорий ҳафта бошида Туркияда 50 нафар ҳарбий 2003 йилги фитнага алоқадорликда гумон қилиниб хавфсизлик кучлари томонидан ҳибсга олинди.

Юқори лавозимли ҳарбийларнинг қўлга олиниши исломий қарашдаги ҳукумат ва дунёвийлик тарафдори бўлган Туркия ҳарбийлари ўртасидаги муносабатлар кескинлашувига сабаб бўлди.

Туркия президенти Абдуллоҳ Гул зобитлар билан боғлиқ вазиятни муҳокама қилиш мақсадида мамлакат армияси Бош штаби бошлиғи ҳамда Бош вазирни ўз саройида қабул қилажагини билдирган.
XS
SM
MD
LG